Китоб акцияси ўтказилмоқда

126

Юртимизда китоб билан ошно бўлган, китобни суйган, китоб ёзган, китобни муқаддас билиб, қорачиғидек асраганларни зиёли, деб атаганлар. Зиёли – нур тарқатувчи, у ўзининг саъй-ҳаракатлари, фаолияти билан жамиятни нурлантирувчи, маънавий-ижтимоий барқарорликни таъминловчилар ҳисобланган.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими ва O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Биз билан китоб ўқинг” акцияси ўтказилди.

Акция иштирокчилари 26-Меҳрибонлик уй тарбияланувчилари ва Тўрақўрғон тумани Хўжанд МФЙдаги имконияти чекланган болалар бўлишди.

— Акция 15 ноябрга қадар вилоятимизнинг барча худудлари ўтади, дейди  Республика Маънавият ва маърифат тарғибот маркази Наманган вилоят бўлим бош мутахассиси Аюбхон Маллабоев. Ҳудудларда мутолаа маданиятини ошириш, кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотларини ўтказиш ҳамда имконияти чекланган болаларни руҳан ва маънан қўллаб қуватлаш мақсадида ташкил этилди.

— Менинг энг яқин дўстим китоб, дейди Тўрақўрғон тумани Хўжанд МФЙдаги истиқомат қилувчи Умида Абдуқаххарова. Китобдан кўплаб шеърлар ва ҳикоялар ўқиймиз. Яхши инсон бўлиш учун ҳам кўп китоб ўқиш керак.

Мазкур фармойиш китоб, китобхонлик маданиятининг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаради.

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

 

Улашиш