Наманганлик машҳур олим Абдулатифхон Султонмаҳмудов вафот этдилар

299

Қалбимизда чуқур қайғу ва изтироб билан бугун наманганлик машҳур олим, кўплаб уламоларга устозлик қилган Абдулатифхон Султонмаҳмудов 88 ёшларида вафот этганликларини маълум қиламиз. Бу улуғ мутафаккир нафақат юртимиздаги балки Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибидаги юртлардаги ва Марказий Осиёдаги кўплаб таниқли олимларга устозлик қилган. Миллий қадриятларимизнинг гуллаб-яшнашида, Ислом маданиятини равнақ топишида беқиёс ҳисса қўшган, халқимизнинг асрларга туташ бой маданий тарихини асл ҳолига келтирилиши, кўкларга кўтарилиши, чангга ботган тарихимизни офтоб жамолига олиб чиқилиши, Ислом динининг миллий тараққиётимиз йўлидаги асл мазмун-моҳиятини аниқ ва равшан кўрсатиб беришда беқиёс хизмат кўрсатган азиз устозимизнинг охиратлари обод бўлишини Яратгандан сўраймиз.

Абдулатифхон Султонмаҳмудов (Абдулатифхон махдум)  1930 йил Наманган шаҳрида туғилган. 1952 йили “Мир Араб” мадрасасига ўқишга киради. Мадрасани тугатгач, у ерда араб тилидан ўқитувчи қилиб олиб қолинади. 1960–1962 йиллари Сурия Давлат университетининг шариат факултетида таҳсил олади. Қайтгач, диний назорат кутубхонасига ишга киради. 1963–1968 йиллари “Мир Араб” мадрасасида мударрис ва илмий мудир, 1968–1972 йилларда мудир бўлиб ишлайди.
Абдулатифхон махдум 1973 йил Наманганга қайтиб, “Шайх эшон” жоме масжидида (1977–1980), кейинчалик “Махдум эшон” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлайди. 1991 йили Наманганда “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу даргоҳда тафсир илмидан дарс берган.

Улашиш