“Йўл азоби…” мақоли бугун ҳам амалда эканини билмоқчи бўлсангиз, Наманганга келинг! (Фотофакт)

332
Наманган шаҳар Марғилон кўчасининг узунлиги 3,5 километр бўлиб, ушбу йўл Наманган ва Фарғона вилоятларини ўзаро боғлайди. Мазкур ҳудуд “Бузилиш рўйхати (снос)га киритилган” баҳонаси билан ярим асрдан зиёд вақтдан буён таъмирланмаган. Йўлнинг ўнқир-чўнқирлиги автомобиллар қатнови учун жуда ноқулай. Табиийки, бундай носозлик ҳаракат хавфсизлигига ҳам салбий таъсир ўтказмоқда. Раҳбарлар эса, “Кўча бузилиб кенгайтирилади, шу боис реконструкция қилолмаймиз”, деган бир хил жавобдан нарига ўтмайди. 
Мана, ёғин-сочинли кунлар ҳам бошланди. Демак, транспорт воситалари ҳаракатида муаммолар янада кўпаяди. Хўш, йўлни таъмирлаш шунчалар қийинми? Ҳайдовчию йўловчилар яна қанча вақт сабр қилишлари керак? Бу саволларга жавобни фақат шаҳар мутасаддилари билади. Лекин, ўша жавоб қачон бўлади?
Биз ҳам жавоб кутамиз!
3.jpg
4.jpg
6.jpg
8.jpg
12.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА​​
Улашиш