Наманганда қадимий масжид биноси қулаш арафасида! Мутасаддилар нега жим? (Фотофакт)

152
Наманган вилоятининг Косонсой тумани Абдураҳмон Жомий номидаги маҳалласида X–XVIII асрларга оид қадимий масжид мавжуд. 
Ушбу меъморий ёдгорлик масжид, минора, учта бир-бирига туташ мақбара, дарвозахона, бир неча ҳужра ва чиллахонадан иборат бўлган. Аҳамиятли томони, масжид тўсинлари ғўзапоядан тайёрланган.
Бинодан бир муддат болалар боғчаси сифатида фойдаланилган. Бугунги кунда тарихий обида қаровсизликдан қулаш арафасига келиб қолган.
Мустақиллик йилларида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, уларни қайта тиклаш ва имкон қадар асл ҳолида сақланишини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Қурилиш услубининг ноёблиги билан эътиборни тортувчи ушбу масжидни ҳам реставрация қилиш, туристик объектлар қаторига қўшиш вилоятга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилган бўларди. Бунга мутасаддилар нима дер экан?
photo5310210390279433904.jpg
photo5310210390279433906.jpg
photo5310210390279433908.jpg
photo5310210390279433909.jpg
photo5310210390279433910.jpg
photo5310210390279433911.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш