КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ЙЎҚ

19

Коррупция-турли харакатларни қамраб олувчи ўзига хос механизмга эга жиноят ва шунинг билан бирга дунё миқиёсида хал этилиш лозим бўлган глобал муомолардан биридир. Сингапур бош вазири Ли Куан Ю шундай деган эди: “Менда иккита йўл бор эди: биринчиси –ўғирлаш хамда дўстларим ва қариндошларимни “FORBES” рўйхатина киритиш, бу билан халқимни қуп-қуруқ ер остида колдириш, иккинчиси-халқимга хизмат қилиш ва мамалакатни дунёнинг кучли ўнталигига киритиш. Мен иккинчисини танладим…” деган эди. Ушбу иллат хар қандай давлат ва жамиятнинг иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиш билан бирга инсон ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилади.

         Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш сохасида мустахкам ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан, 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик консепциясида коррупция мамлакатнинг миллий хавфсизлигига тахдидлардан бири дея эьтироф этилган. “Жамиятда хуқуқий маьданиятни юксалтириш Миллий дастури”да хам коррупцияга қарши курашиш нуқталари белгиланган. Мамлакатимиз 2008 йил 7-июлда БМТнинг коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясига қўшилган. Хўш Коррупция нимаси билан хавфли? деган саволга, бу тоифадаги жиноятларга мансабдор шахсларнинг ўз вазифаларини суистеьмол қилишлари мансаб сохтакорлиги каби холатлар киришлигини, яьни давлат хизматчиларининг мансабдор шахсларининг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб жиноят олами вакилларига номоддий ва моддий жихатдан сотишлари, пора олиш, бериш, воситачилик қилишлари ва хоказолар… Коррупция ва порахўрлик авж олган давлат ич-ичидан емирилади. Дунёдаги коррупциянинг тури хам, тавсифи хам жуда кўп. Унинг келиб чиқиш сабаларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Шу ўринда айтиш жоизки  мамлакатимизда хозирда ички ишлар, прокуратура органлари ва бошқа хуқуқ тартибот идораларида  “Коррупцияга қарши кураш” бўлимлари тузилган бўлиб, бу бўлимлар айни дамда шу иллатга қарши курашиб, мустақиллигимизни мустахкамлашнинг мухим замини бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

  Хулоса қилиш мумкинки, коррупцияга қарши астойдил курашилса, қонунчиликдаги “бўшлиқ”ларга бархам берилса, бу иллатдан қутулиш мумкин.

 Б. Турсунқулов,

Наманган шаҳар 6-сонли нотариал идораси нотариуси.

Улашиш