Наманганда спорт ҳафталиги ўтказилди

25

Наманганда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Республика ёшлар маркази ҳамкорлигида спорт ҳафталиги ўтказилди.

Ҳафталик доирасида футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, енгил атлетика, кураш, шахмат-шашка, сузиш, бадиий гимнастика, бокс каби 17 спорт тури бўйича мусобақалар ҳамда ёшларни спортга жалб этишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Чортоқ, Норин, Чуст, Косонсой ва Учқўрғон туманларида ўтказилган спорт беллашувларида 2 минг 700 дан зиёд ёш спортчи ўз маҳоратини намойиш этди.
Ҳафталикнинг фаол иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
9.jpg
15.jpg
18.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш