Кексалар ижтимоий ҳимояда

33

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши йўл харитасига асосан жорий йилнинг 13 – сентябр куни Наманган шаҳридаги Шодлик маданият марказида “Кексаларнинг ижтимоий ҳимоясида жамоат ташкилотларининг ўрни” мавзусида амалий ўчрашув бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши мутахассиси Ё.Ходжиматова, Вилоят Кенгаши иш юритувчиси А.Мансуров, Наманган шаҳар Кенгаши ходимлари,Шаҳар Нуроний жамғармаси, Наманган вилояти пенсионерлар ушмаси, ҳамда Шодлик маданият маркази ходимлари мехнат фахрийлари, партия фаоллари, пенсионерлар жами 42 киши иштирок этишди.
Тадбир кун тартибига қийилган маърузалар учун Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси Ойлархон Ахунова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассис Ёрқиной Хожиматова, Шодлик маданият маркази директори Ахмаджон Дедаханов,Ўзбекистон Пенсионерлар уюшмаси мутахассиси Фотима Холбекова ва Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси маданий ишлар бўйча ўринбосари Фахриддин Ахмаджановлар маъруза қилдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар кексаларни қадрлаш ҳалкимизга хос асрий анъаналар эканлигини, оилаларда тинчлик ва тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини шакллантиришга уларнинг қўшаётган муносиб ҳиссасини ёритиш ва тарғиб қилиш, улардан тарбиявий мақсадларда фойдаланиш, оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштириш, тиббий хизматларни кўрсатишни янада яхшилаш лозимлиги борасидаги фикрларини билдириб ўтишди.


Шундан шун юқоридаги маърузалар юзасидан мехнат фахрийлари Манзура Валижанова, Иброхим Тўхабаев, Жўра Турғуновлар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб, фикр ва мулоҳозалари ва таклифлари билан ўртоқлашди. Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон «Адолат» СДП Наманган шаҳар Кенгаши томонидан мехнат фаҳрилари ва мехмонларга эсдалик совғалари топширилди.Шундан сўнг Шодлик маданият маркази ходимлари Абдуқаххор Мансуров, Қобил Мамаджанов, Ислом Эргашевлар томонидан жонли ижрода қўшиқлар мехнат фахрийларга ва мехмонларга тақдим этилди.

Улашиш