«Наманган» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

164
фото:xs.uz

Наманган вилояти ҳудудида “Наманган” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида назарда тутилган, деб хабар беради «Халқ сўзи» сайти.

Ҳужжатда айтилишча, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 20 августдаги “Наманган” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5517-сонли Фармонига мувофиқ Наманган вилояти Чуст тумани ҳудудида “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган.

Бошқарув ходимлари сони 4 нафардан иборат бўлган “Наманган” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилади. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига Дирекциянинг тасдиқланган тузилмасига ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажми ва эркин иқтисодий зона ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сонига боғлиқлик асосида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

“Наманган” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси Наманган вилояти, Чуст шаҳри, Чарағон кўчаси, 1-уй манзилига жойлаштирилади.

“Наманган” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган уставда кўрсатиб ўтилган.

 

 

Улашиш