Норинлик тадбиркор фаол ўқувчиларга 1 млн сўм пул мукофоти тақдим этди

40

Норин туманидаги 25-умумтаълим мактабида Билимлар куни тадбирлари кўтаринки руҳда ўтди. Бу ҳақда журналист Гулчеҳра Бувамирзаева ўзининг ижтимоий тармоғида хабар беради.

Мактабнинг нафақат туманда, балки вилоятда ҳам ўзига хос рейтингига эга. Фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида мактаб ўқувчилари муногсиб ўринларни эгаллаб келмоқда. Жорий йил ўқув даргоҳига 60 нафар болажонлар 1-синфга қабул қилиндилар. Уларга Президент совғалари топширилди.

Байрамона кайфият билан ўтган бугунги тадбирда меҳнат фахрийлари, ота-оналар иштирок этишиб, ўқувчиларни самимий қутлашди. Мактабнинг собиқ ўқувчиси, айни кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Жасурбек Каримов ўзи ўқиётган мактаб ўқувчиларининг 10 нафар энг фаол ва иқтидорлиларига байрам совғасини – ҳар бирларига 100 минг сўмдан пул мукофотини тақдим этди.

— Бугунги тадбир эсда қоларли бўлди, янги ўқув йилида ўқувчиларимиз янада юқори натижаларни қўлга киритади, — дейди мактаб директори  Зулфияхон Юсупова.

Улашиш