АБАЙ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ

25

  Абайнинг сўзи қозоқнинг тумари.

                                               Нурсултон Назарбоев

Маълумки, бу йил Қозоғизистонда Ўзбекистон кунлари ўтказилмоқда. Ҳамюртимиз, ёзувчи Исоқжон Нишонов яқинда Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарлари ва овулларида бўлди.

Ўз замонасининг улуғ шоири, маърифатпарвар кишиси бўлган Абай Қўнонбоев қозоқ халқининг эмас, балки бутун  инсониятнинг муносиб фарзандидир. У ўзининг халқона шеърлари, ўланлари ҳамда бир қатор достонлари билан дунё классиклари қаторидан жой олди. Ҳар бир овул ва ҳар бир қишлоқда унинг номи билан аталувчи кўчаларни, мактабларни учратиш мумкин. Туман ва шаҳар марказларида эса маърифатпарвар бу инсоннинг хотирасига ҳайкаллар қўйилган. Яқинда Абай таваллуд топган ва бугунги кунда унинг номи билан юртилаётган туман марказида буюк оқиннинг ҳайкалини очилиши маросими бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг барча шаҳар ва туманларидан олимлар, шоир ва ёзувчилар, давлат ва жамоат вакиллари иштирок этишди.

Абайнинг яқинлари ва Абай номидаги музей директори, таниқли адиб, Осиё ва Европа ёзувчилари уюшмасининг аъзоси Талгат Кенесбоевнинг таклифи билан ҳамюртимиз, ёзувчи Исоқжон Нишонов ҳам бу тадбир иштироқчиси бўлди. Адиб Абайнинг пой қадами етган овулларда бўлиб, қабрини зиёрат қилди, оқиннинг яқинлари билан суҳбатлашди. Янги ёзиладиган романга маълумотлар тўплади. Абай номидаги Давлат музейига юртимизда илк бор 1960 йили Зумрад томонидан таржима этилган тўрт жилдли “Абай” эпопеясини эсдалик сифатида совға қилди.

Улашиш