Наманганлик тадбиркор Қудрат Абдуллаев «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

1474
фото: prezident.uz

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони  эълон қилинди. Мукофотланганлар орасида Наманган шаҳридаги «Наманган истиқлол боғи» масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси Кудратжон Абдуллаев ҳам бор. У «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида тадбиркор Қудрат Абдуллаев томонидан  бунёд этилаётган Наманган шаҳридаги  маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирган эди.110 гектар майдонни эгаллаган ушбу боғда очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, кичик стадион, муз саройи, тўрт юлдузли меҳмонхона, йирик аттракционлар, эртаклар шаҳарчаси, савдо шохобчалари, кутубхона ва интернет кафе, боулинг ва фитнес клублари, ҳунармандлар маркази, амфитеатр, аквапарк ва бошқа объектлар бўлади. Ўзига хос ландшафтга эга бўлган ҳудудга ноёб манзарали дарахт ва гуллар кўчатлари экилиб, ботаника боғи яратилади.

Мазкур кўнгилочар маскан йилига 100 минг кишига хизмат кўрсатиш мўлжалланган. Уни 2019 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш, 1 500 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари мазкур паркка «Афсона» деб ном беришни таклиф қилганди.

 

Улашиш