Наманганлик 60 га яқин спортчи Ўзбекистон кубогида иштирок этади

47
Наманган шаҳридаги Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида каратэ бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Наманган вилояти каратэ федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 6 ёшдан 25 ёшгача бўлган ўғил-қизлар иштирок этди.
e88da251-bd26-47b3-b1e0-281729a4685d.jpg
– Мусобақада 50 нафар қизлар, 250 нафар ўғил болалар ўз вазн тоифасида баҳслашди. Ғолиб бўлган 60 га яқин спортчилар шу йил 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон кубогида иштирок этади, – дейди вилоят каратэ федерацияси раҳбари Н.Нуриддинов.
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш