A huge collection of 3400+ free website templates, WP themes and more http://jartheme.com/ at the biggest community-driven free web design site.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида доимий авиақатнов йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида доимий авиақатнов йўлга қўйилади

47

Миллий авиакомпания Жиддага доимий, Мумбайга эса куз-қишки навигация даврида авиақатновларни йўлга қўяди, деб хабар беради «Газета.uz».

Бунгача Жиддага парвозлар «Ҳаж» дастури доирасида чартер асосида амалга оширилар эди.

Тошкентдан Жиддага ва ортга парвозлар қуйидаги жадвал бўйича сешанба ва якшанба кунлари Boeing 767 самолётларида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

Сешанба ва якшанбада: HY-335 Тошкент 17:50 — Жидда 21:00

Сешанба ва якшанбада: HY 336 Жидда 22:30 — Тошкент 05:10+1

Бундан ташқари, кузги-кишки навигация даврида МАК 30 октябрдан Тошкент-Мумбай-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч мартадан қатновларни амалга оширади.

Ҳиндистон шаҳрига парвозлар Airbus A320 самолётларида сешанба, чоршанба ва жума кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

Сешанба ва жума: HY-427 Тошкент 00:05 — Мумбай 04:45

Сешанба ва жума: HY 428 Мумбай 07:45 — Тошкент 11:20

Чоршанба: HY-427 Тошкент 08:40 — Мумбай 13:25

Чоршанба: HY-428 Мумбай 14:55 — Тошкент 18:30.

Улашиш