Энди суюлтирилган газни етказиб беришда муаммо бўлмайди

137
Ҳукумат қарори билан суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби белгиланди.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Низом билан суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби белгиланди. Эндиликда газ таъминоти ташкилотлари ҳар йили 1 августга қадар “Ўзтрансгаз” АЖга суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёж ҳажмини даврлар (қишки, ёзги), чораклар ва ойларга ажратган ҳолда тақдим этиши керак.
Суюлтирилган углеводород газига қўшимча эҳтиёж пайдо бўлганда бу масала “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
Шунингдек, газ таъминоти ташкилотлари 1 сентябрга қадар келгуси йилга маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжнинг прогнозлаштирилаётган миқдорини аниқлайди.
Кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш белгиланган нархларда “Ўзтрансгаз” АЖ ва ёки унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари орқали амалга оширилади.
Низомда газ баллонларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва ҳисобини юриши тартиби, шунингдек, газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб берилган.
Манба:ЎзА
Улашиш