Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер Тошкентга етиб келди

33
Ўзбекистон миллий терма жамоасини аргентиналик 62 ёшли мутахассис Эктор Рауль Купер бошқаришини, яқин вақт ичида у билан расман шартномалар имзоланишини хабар қилган эдик. 
photo5422699337563089149.jpg
Терма жамоамизнинг янги бош мураббийи бир неча дақиқалар олдин ўзи билан бирга термамизда ишлаши кўзда тутилаётган икки нафар ёрдамчиси билан Тошкентга учиб келди. Улар Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”да ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти ва ходимлари, футболимизнинг ашаддий мухлислари, кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди. Меҳмонлар пойтахтимиздаги “Миран” меҳмонхонасига жойлаштирилди.
photo5422699337563089150.jpg
Эслатиб ўтамиз, Купер ва футболимиз мутасаддилари ўртасида расмий музокаралар ўтказилади, шартномалар имзоланади. Шунингдек, бугун соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
photo5422699337563089151.jpg
Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади.
Матбуот анжуманида барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.
О. Юнусов, ЎзА
Улашиш