Боғчада шашка майдончаси ташкил этилди

48

Бугунги кунда таълим тарбиянинг асосий бўғини бўлган мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратилаётган шароитларни яхшилашга, ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилгани маълум. Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган шаҳар кенгаши ва Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда партиянинг “Мактабгача таълим-кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда  хар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш,  уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида шаҳардаги 2-сонли мактабгача таълим муассасасида 2018 йил 17 июль куни шашка ва шахмат майдончаси ташкил этилди.

Шашка ва шахмат майдончасини очилиш маросимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган шаҳар кенгаши раиси О.Ахунова, ижрочи котиби З.Махкамов, референти  Н.Саримсақова, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши  депутати Р.Икрамов, партия фаоли  А.Нишанов, 2-сонли мактабгача таълим муассаси мудираси Н. Қамбарова, мактабгача таълим муассасаси ходимлари мусассасада тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Шашка майдончасида биринчилардан бўлиб шу муассасада тарбияланаётган болажонлардан – Ёсинхон  Гуламов ва Муштарий Бакиевалар шашка мусобақасида ғолиб деб топилдилар.

                          Ойлархон Ахунова

                        “Адолат” СДП Наманган шаҳар Кенгаши раиси.

 

 

 

 

 

Улашиш