Наманганда «Адолатли қайнона» ким бўлди?

91
Акбаржон Мансуров олган сурат

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови тобора кенг оммалашиб бормоқда. Бу тадбирга бўлган қизиқиш ўтган бир йил давомида кескин ошганлиги тадбирнинг Наманган вилоят босқичида ҳам яққол кўзга ташланди. Наманган шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” марказининг мажлислар зали тадбирга келган томошабинларнинг барчасини сиғдира олмади. Бир қисм мухлислар зал ташқарисида кузатиб бордилар.

Кўрик-танлов бошланишидан аввал тўпланганларни “Адолат” СДП Наманган вилоят  кенгашининг раиси Исроил Жўраев қутлади. У ўзининг қисқача кириш сўзида ташкил этилаётган тадбирдан кўзда тутилаётган асосий мақсад – жамиятнинг бирламчи бўғини ҳисобланмиш оилани янада мустаҳкамлаш, ёш авлод тарбиясига эътиборни янада кучайтириш, ҳар томонлама етук комил инсонларни камол топтиришдир. Бу ишга “Адолат” социал-демократик партияси ҳам муносиб ҳисса қўшаётгани диққатга сазовордир.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Наманган шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Дилором Зоҳидова:

– Биз кейинги йилларда “Адолат” социал-демократик партияси ташкилотлари билан ижтимоий шерикчилик асосидаги ҳамкорлик алоқаларини анча кенгайтирдик. Биргаликда кўплаб тадбирларни ўтказмоқдамиз. Уларнинг аксарияти маҳаллада ижтимоий адолатни ривожлантирган ҳолди   оилаларда барқарор муҳитни шакллантириш, бунда халқимизнинг азалий қадриятларини ҳамда анъаналарини кенг тарғиб қилишга қаратилган. Бу эса адолат ҳамда умуминсоний фазизатларга асосан оилавий тарбия самарадорлигини ошириш учун шарт-шароит яратмоқда. Мен бугунги тадбирда ҳакамлар ҳайъатининг аъзоси сифатида иштирок этиб, ўзим учун жуда кўп нарса олдим. Улардан келгусидаги фаолиятимда кенг фойдаланаман деб ўйлайман. “Адолатли қайноналар” тажрибасини ҳар томонлама оммалаштириш катта наф келтиради, деб ўйлайман.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида барча иштирокчилар пухта тайёргарлик билан келганликлари дарҳол кўзга ташланди. Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди. Шунинг учун ҳакамлар ҳайъатига ғолибни аниқлаш ҳам осон кечмади. Узоқ баҳс ва мунозаралардан сўнг биринчи ўринга Поп туманидан келган Шунинг учун ҳакамлар ҳайъатига ғолибни аниқлаш ҳам осон кечмади. Узоқ баҳс ва мунозаралардан сўнг биринчи ўринга Поп туманидан келган Насиба Ҳакимова муносиб кўрилди. У энди кўрик-танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Томошабинлар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган косонсойлик Нуринисо Ҳафизова, учқўрғонлик Замира Бойматовани ҳам қизғин табрикладилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашиш