Наманган шаҳрида 100 АҚШ долларини олиб қочган талончи қўлга олинди

112

Наманган шаҳрида 9 июль куни номаълум шахс Уйчи кўчасида жойлашган “Чорсу” меҳмонхонаси олдида Қашқадарё вилоятида яшовчи Қ.Д. исмли аёлнинг қўлидан 100 АҚШ долларини тортиб олиб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи С.Т. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Улашиш