Илғор тажрибалар ўрганилди

36

Вилоят “Қишлоқичимликсув” масъулияти чекланган жамияти делегация жорий йилнинг 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятида ташриф буюрди.

Туманлар “Сувоқава” корхоналари директорлари, бош муҳандислари, “Қишлоқичимликсув” маъсулияти чекланган жамият мутасаддиларидан иборат делегация дастлаб Чимкент вилоятида “СУ Ресуртары-маркетинг” корхонаси музейида бўлишди. У ерда музей фаолияти билан танишиш асносида корхонанинг тарихи, бугунги кунда давлат-хусусий шериклик асосидаги бошқарув тажрибалари билан ўртоқлашилди.

Шундан сўнг жамият бош муҳандиси Рахимдан Шамсутдинов меҳмонларга аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, ичимлик сувларини зарарсизлантириш, сув иншоотларидаги қудуқлар, муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятлари билан таништирди. Жамият ишчи-ходимларига яратилган қулай меҳнат шароити, уларни мунтазам равишда касб малакасини ошириш  йўлидаги чора-тадбирлар, кутубхона ҳамда сиҳатгоҳлар фаолияти меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди.

— Ичимлик суви таъминотидаги янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган ишлар, асосийси кўшни мамлакатда давлат-хусусий шериклик асосида олиб борилаётган  чора-тадбирлар билан танишиш ташрифдан кўзланган асосий мақсаддир, дейди вилоят “Қишлоқичимликсув” жамияти директори Салимжон Туламов. Албатта, ўрганилган илғор тажрибаларни корхонамиз фаолиятига қўллаш сув таъминотида хизматни янада яхшилаш имконини беради.

          Ташриф якунларида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мунтазам равишда иш жараёнларини ўрганиб бориш, илғор тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича келишиб олинди.

Улашиш