Баҳриддин Чустий Нью-Йоркда “Сомса фестивали”, Лондонда “Тандир шоу” ўтказади

66
Туризмни ривожлантиришда мамлакатнинг ўзига хос ошхонаси ҳам катта роль ўйнайди. Италия спагеттилари, Франция қурбақа шўрвалари билан машҳур. Ўзбек ошхонасини янгича талқинда жаҳонга машҳур қилишга бел боғлаган Баҳриддин Чустий 18 июн куни Ботаника боғида ўтган “Топ-500” тадбиркорлар ҳамжамияти форумида сўзга чиқди ва қисқача келажакдаги режалари билан бўлишди. 
“Келажакда Нью-Йоркда “сомса фестивали”, Лондонда “Тандир шоу”, Фарғонада “Ҳолва фестивали” ўтказиш ниятидаман. Фестиваллар сайёҳлар оқимини кўпайишига ва табиийки ўз ўрнида тадбиркорликни ривожланишига катта ҳисса қўшади”, дейди Баҳриддин Чустий.
Улашиш