Фото: Наманган шаҳрида катта саховат

275

Наманган хизмат кўрсатиш коллежи ховлисидаги тадбирлар  супаси байрамона қиёфага  кирди. Санъаткорлар куй ва қўшиқлари қалбларни сел  қилди. Ҳозиргина  кўнгли ярим, қалби синиқ, кўзи хорғинлик касб этган одамлар вужудига бамисоли жон кирди. Хотин-қизлар бир-бирлари билан шундай ҳазил-мутойиба қилишадики, тинглаб хавасинг келади.

Бир аёл оғзи тўла дуою шукроналик билан деди: “Президентимизга минг раҳмат! Хайруллажон  Сизга ҳам раҳмат! Шавкатжон Сизга  ҳам раҳмат!”

— Ўғлингиз тузикми, — деди шаҳар ҳокими Ш.Абдураззақов.

Маълум бўлишича  онахоннинг ўғли Зохиджон Эгамов узоқ йиллардан  бери оғир бетоб экан. Вилоят ва шаҳар  ҳокимлари уни кўп бора даволатишмоқда. Бундан бутун  “Янги тонг” маҳалла аҳли хурсанд.

Рамазон ҳайити билан йиғилганларни вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров қизғин муборакбод этди. Хайрия совғаси олганлар номидан Саидахон Қосимова   миннатдорчилик билдирди.

Силаи раҳм айни бугун – ҳайит арафасида кучаяди. Навоий кўчасидан 47-уйнинг 17-хонадонида яшовчи Абдураҳмон Акрамов билан танишдик. У Аллоҳ учун маҳалладаги ёлғиз кекса онахон Тожихон Нажмиддиновани олиб келган.

Чиройда хусни тенгсиз Нодира Арипова 1982 йилда туғилган. “Маърифат” МФЙ 9-берк Қўқон кўчаси  1-уйда яшайди. II-гуруҳ ногирони. Мансур Қаюмов “Шарқ тонги” МФЙ 1-ўтиш йўли  Ахадов кўчаси 22-уйда истиқомат қилади. Ҳаким  Убайдуллаев эса I-гуруҳ ногирони “Боҳор” МФЙ, Гулдаста кўчаси  8-уйда  яшайди. Беруний МФЙ, 2-ўтиш йўли Ж.Мангуберди кўчаси 24 уйда истиқомат қилувчи  Боҳодир Раимжонов ҳам ногирон…

  • Маҳалладан энг кам таъминланган оилалардан 3-4 кишини олиб келишимизни айтишди, — дейди “Тўқувчи” МФЙ мутахассиси Дилбархон Ҳайдарова. – Мен  опа-сингил ногиронларни олиб келдим…

Мусулмончилик одобига кўра қодир одам  ҳайитлик  тарқатади. Шаҳар ҳокимлигининг ҳайитлиги кичкина эмас. Ҳар бир фуқарога бир қопдан  ун, макарон, гурунч, картошка, ширинлик, гўшт, мева ва хаказо…

Ўксик кўнгиллар хурсандчилиги кўкка  ўрлади: Замонамиздан хурсандмиз!!!

Раҳимжон ИРИСОВ.

 

 

 

 

Улашиш