Ахсикентда ўзбек давлатчилиги тарихидан сўзловчи ноёб топилмалар бор

34
Тарихий аҳамиятга эга мазкур археологик маскан кўп йиллар давомида эътибордан четда қолган эди 
Айни кунларда мамлакатимизда миллий-маданий ёдгорликлар, тарихий обидалар ва осори-атиқаларни асраб-авайлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида Ахсикент археологик ёдгорлигини ҳам тадқиқ қилиш ишлари бошланди.
 
Шу муносабат билан Наманганда вилоят ҳокимлиги, Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-қурилиш, муҳандислик-технология институти, «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси ҳамкорлигида халқаро анжуман ташкил этилди.
Мазкур тадбирда юртимиз олимлари билан бирга АҚШ, Хитой, Япония, Италия, Қозоғистон давлатларидан археология соҳаси мутахассислари ҳам иштирок этди.
– Ахсикент мамлакатимиз сайёҳлик йўналишининг энг қайноқ манзилларидан бири бўлиши мумкин. Бунинг учун, аввало, бу кўҳна замин бағрида яширинган осори-атиқаларни юзага чиқариш, илмий тадқиқ қилиш, бу ерда илмий-маданий туризм ривожланиши учун зарур шароитлар яратилиши керак, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Мирсайдуллаев.
 

Анжуманда олим ва археологларнинг маърузалари тингланди.

19.jpg – Ўзбекистон ва Қирғизистонда қадимги чорвачилик ва деҳқончилик мавзуларида илмий тадқиқот олиб бораман, – дейди Токио университети профессори Шого Куме. – Бироқ, ҳали Ахсикент археологик ҳудудини ўрганишга имконият бўлгани йўқ. Ушбу анжуманда иштирок этишдан мақсадим бу тарихий замин тўғрисидаги билимларимни янада бойитиш, кейин уни тадқиқ этиш ишларида ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилишдир.

Анжуманда хорижлик олимларнинг Ўзбекистон археология тадқиқотларининг ўзига хос жаҳатлари мавзусига бағишланган маърузалари ҳам тингланди. Тадбир иштирокчилари учун кўҳна Ахсикент харобалари бўйлаб саёҳат уюштирилди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалив(сурат), ЎзА
Улашиш