Наманган жамоаси – ғолиб

46

Наманганда 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг муайтай тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 100 дан зиёд спортчи баҳслашди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, вилоят терма жамоаси бош мураббийи Улуғбек Қўчқоров бошчилигидаги Наманган вилояти жамоаси 6 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза, жами 14 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди.
3.jpg

Мусобақада иккинчи ўринни Бухоро вилояти вакиллари, учинчи ўринни Самарқанд вилояти жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга медаль ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш