Наманганлик шоиранинг шеърлари инглизча янграмоқда

30

«Таниқли ижодкорларимиздан Дилбар Ҳайдарованинг The Walking Sense — («Odimlayotgan his»)  китоби Амазоннинг 8 давлатдаги бўлимлари орқали сотувга қўйилди. Энди дунёнинг турли қитъаларидаги юртдошларимиз, халқаро ўқувчилар инглиз тилидаги ушбу тўпламни турли валюта қийматликларида сотиб олиш имкониятига эгалар.», деб хабар бермоқда Asror Allayarov ўзининг  «facebook»даги саҳифасида.

«Мураббий» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, наинки, мамлакатимиз, балки Озарбойжон ва Қозоғизтон Республикаси, Россия федерациясида ҳам эътиборли шоира Дилбар Ҳайдаровадан бу хабар хусусида сўраганимизда шундай жавоб қайтардилар:

— Бу ҳамкорлик анчадан буён давом этмоқда. Ниҳоят, шеърларим инглиз тилида ҳам янграётганидан хурсандман. Яхшиликка яхшилик қайтиши – шу. Мен Озар шеъриятининг сара намуналарини она тилимизга ўгириш билан бандман. Бошқалар эса менинг шеърларимни инглиз тилига таржима қилишмоқда. Адабий сайёрадошлик кенг қулоч ёйсин жаҳон узра!

Улашиш