Ҳаёт ва тақдир рамзи бўлган асар

71

Республикамизнинг барча вилоятларида бўлгани каби Наманганда ҳам китоб байрами кўтаринки руҳда давом этмоқда.  Тадбир доирасида Нодира номли вилоят ахборот кутубхона марказида маҳоратли публицист, таниқли ёзувчи Маҳмуджон Парпиевнинг Тошкентдаги «Турон-иқбол» нашриётида чоп этилган  «Намозшомгул» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.  Адабий кечада вилоятдаги ёзувчи ва шоирлар, талабалар, китобхонлар иштирок этишди. Маросимда сўз олганлар адибнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, «Намозшомгул» муаллифи истеъдодининг тажаллиси хусусида сўз юритдилар. Адабиётшунос Муҳаммад Вали таъкидладики, «Намозшомгул» Ҳаёт ва Аброр тақдирининг рамзи. Муаллиф шу рамзни очиш жараёнида қаҳрамонларнинг нутқига жамият оғриқларини сингдириб юборган. Қиш фасли азоби, мардикорлик, қимор, исмларнинг хато ёзилиши, тиббий маданиятнинг йўқлиги каби изтиробли ҳолатлар шулар жумласидандир. Жонли халқ тилидан моҳирона ва фаол фойдаланилгани асарнинг ўзига хос ютуғидир.

Улашиш