Наманганлик маънавиятчиларга хизмат автомашиналари

41

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори талаблари  ижро этилмоқда. Буни  Республика маънавият ва маърифат  маркази Наманган шаҳри ва туманлар бўлинмаларига хизмат автомашиналари  берилганидан ҳам билиш мумкин.

 Шу муносабат билан ўтказилган маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров  тизимнинг бўлинмалари раҳбарларига хизмат автомашиналари калитларини тантанали топширди. Бундан руҳланган   соҳа ходимлари ўз зиммаларидаги юксак вазифаларни яна бир бор юракдан хис этдилар. Негаки,  маънавий-маърифий ишлар, бу тизимда изчил иш олиб бориш, энг муҳими унинг  самарадорлигини  таъминлаш барча соҳаларда муваффақиятлар омили хисобланади.

Улашиш