Учқўрғонда ёшлар фестивали ўтказилди

129
фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши тасарруфидаги Учқўрғон туман УСТКга қарашли картадромда «Ёшларни харбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш» шиори остида фестивал ўтказилди. Мазкур тадбирда 400 нафардан зиёд касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактабларининг ўкувчи-ёшлари қатнашди. Фестивалда спортнинг техник ва амалий турлари ҳисобланган: Ёзги Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган ўқ отиш, триатлон хамда ёзги биатлон, автоспорт, мотоспорт, картинг, радиоспорт, ракетамодель, авиамодел, судомодел, кемамодел, моделсозлик каби 15 турдаги кўргазмали спорт чиқишлари намойиш этилди.  Ушбу фестивални ўтказишдан  асосий мақсад, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ва қизиқарли ўтказиш учун спортнинг техник ва амалий турларига кенг жалб қилишдан иборат. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбаев иштирок этди.

фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Улашиш