Наманган шаҳрида ҳарбий-ватанпарварлик спорт ўйинлари бўлиб ўтди

54

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик спорт ўйинлари бўлиб ўтди.
Навқирон авлод қалбида Ватанга туйғуларини юксалтиришга хизмат қилувчи тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.
Иштирокчилар ҳарбийлашган эстафета, турникда тортилиш, армрестлинг, граната улоқтириш, стол тенниси, арқон тортиш бўйича ўзаро беллашдилар.
Умумжамоа ҳисобида 58-умумтаълим мактаби жамоаси ғолиб бўлди. 15-умумтаълим мактаби ўқувчилари иккинчи ва 43-умумтаълим мактаби ёшлари учинчи ўринга сазовор бўлди.
5.jpg

6 (1).jpg
14.jpg
7.jpg
 Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш