22 нафар шахс жавобгарликдан озод этилди

77

Наманган вилояти давлат солиқ органлари томонидан ўтган ҳафтада ўтказилган назорат тадбирлари натижаларига кўра, амалдаги солиқ қонунчилигини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган 82 нафар шахсга нисбатан  23 миллион 300 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Шу жумладан:

— уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган тўққиз нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисмига асосан 1 миллион 550 минг сўм;

— ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган беш нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисмига асосан 860 минг сўм;

— солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 31 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисмига асосан 5 миллион 300 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини биринчи марта содир этиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаганлиги сабабли 22 нафар фуқаролар маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Улашиш