Наманганда минтақадаги энг катта Hyundai автомобиль заводи қурилади

169

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида  Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, видеоселекторда давлат раҳбари аҳолини иш билан таъминлаш масаласининг долзарб эканлигига тўхталиб, Наманганда пиллачилик, балиқчилик ва бошқа қатор соҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратиш лозимлиги уқтириб ўтди. Жумладан, пилла билан ишловчи алоҳида янги тизим яратилиши, бир ой ипак қурти боққанга бир йил иш ҳаққи тўланишини айтилди. Ушбу тизим орқали бир миллион нафар одамни ипак саноати ва ипак қурти боқишга жалб қилинади.

Президент, шунингдек, Наманган вилоятида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилишини айтди.

“Наманганда минтақадаги энг катта автомобиль заводи қурилади. Олдиндан айтишим мумкин бу – Hyundai бўлади. Андижонликларга мақтанмай туринглар!”, — дея ҳазил қилди Шавкат Мирзиёев.

Улашиш