Амнистия акти ёки авф институтининг аҳамияти

30

Амнистия институти миллий қадриятларимизга мосдир. Негаки тинч, аҳил, меҳрли, кечиримли яшаш халқимизга хос фазилат. Ўтган 1991 йилдан  2016 йилгача 28 маротаба амнистия акти ва авф этиш  эълон қилинган. Шундан 25 та амнистия акти, учта авф этиш асосида маҳкумлар ва айбланувчилар жазодан озод этилдилар.

Қонунларимизнинг ислоҳ этилишида бир қатор янгиликлар ҳам яратилди. Жиноят ишини қўзғатиш масаласи судларда гумон қилинувчи ва айбланувчининг иштирокисиз кўриб чиқилмоқда. Уларнинг бу ҳуқуқи ЖПКнинг 46 ва 48-моддаларида кафолатланган. Ушбу кодекс 590-моддасининг 4-қисмида суд мажлисининг жойи ва  вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган бўлсаю гумон қилинувчи ёки айбланувчи келмаса суд ўтказилавериши белгилаб қўйилган. Шунингдек, судланувчи гумон қилинувчи ёки айбланувчи суд мажлисида иштирок этиши зурурлиги масаласи ҳам бор. Бу ЖПКнинг учта моддасида таъкидланган. Уларнинг  суд мажлисида  иштирок этиши зурурлиги суд томонидан ҳал этилади. Суд илтимосномани манфаатдор шахслар иштирокида кўриб чиқиб, уларга қабул қилинган қарор устидан шикоят  бериш тартибини  тушунтириши  лозим. Бу ҳақда Сенатнинг 2014 йил  14 нобрдаги қарорининг  қўлланиши тартиби ҳақидаги Низомнинг 11- бандида эътироф этилган.

Қонунларимизда инсонпарварлик тамойиллари кўп. Аммо, муқаддам  амнистия актига асосан жавобгарликдан озод этилган шахслар яна жиноят содир этиб қўймоқдалар. Бу ҳолатни инобатга олиб ўтган йили 29 сентябрда  Президентимизнинг Ф-5071 сонли фармойиши қабул қилинди. Шунга кўра ЖИЭМда жазо  ўтаётган маҳкумларни авф этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича  махсус комисссия, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Ўрганишлар натижасида Конституция байрами арафасида 2 минг 700 нафар  маҳкумни авф этиш тўғрисида  Фармон имзоланди.

Улар билан ишлашда  профилактика инспекторларига алоҳида  масъулият  юкланди. Авф этилганларни ижтимоий ҳаётга мослаш, ҳаётда ўз ўрниларини топишга ёрдам ҳамма босқичдаги раҳбар ва жамоатчиликнинг  асосий вазифасидир.

О.Абдуллаев,

ИИБ Академиясининг курсанти.

Улашиш