Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова янги лавозимга ўтди

318

Шу пайтга қадар Наманган вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновна Республика хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Айтиш керакки, шу пайтга қадар қўмитада биринчи ўринбосар лавозими жорий этилмаган эди, деб хабар беради «Xabar.uz».

Зулайҳо Маҳкамова 1968 йили Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 1989 йили Наманган давлат педагогика институтини тамомлаб, туман мактабларида турли лавозимларда меҳнат қилган.

1998 — 2003-йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида, сўнгра Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси Янгиқўрғон туман вакиллиги, Фермерлар уюшмаси Янгиқўрғон тумани фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш маркази директори, Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

Зулайҳо Маҳкамова 2017 йилнинг октябридан Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Улашиш