A huge collection of 3400+ free website templates, WP themes and more http://jartheme.com/ at the biggest community-driven free web design site.
Учқўрғон туманида ҳашар йўли билан масжид қурилмоқда (фото)

Учқўрғон туманида ҳашар йўли билан масжид қурилмоқда (фото)

77

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Норинкапа қишлоғида «Ғойиб бобо» номли янги масжид қурилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри  хабар беради.

«Ушбу масжид ҳашар йўли орқали қурилмоқда. Аллоҳнинг байтини қуришга ҳисса қўшаман деган ҳиммати баланд норинкапаликлар кўплигидан, ҳашарчилар кунларни тақсимлаб, навбат билан меҳнат қилишаётган экан. Халқимизнинг бундай ихлосини кўриб, қувончимиз ичимизга сиғмай кетди», — дейилади хабарда.

Фото: Facebook / «Mehrob.uz»

Бу масжиднинг ўрнида илгари эски масжид бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаётлик чоғларида бу ерга ташриф буюриб, жамоанинг ҳаққига дуо қилиб, ўрнида янги, гўзал масжид қурилишини Аллоҳдан сўраб, дуо қилиб кетган дейишмоқда.

Фото: Facebook / «Mehrob.uz»

Улашиш