Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар

108

Наманган шаҳрида яшовчи Гулмира Машрабова тўқувчиликни пухта эгаллаган. Унинг бошқа тўқувчилардан фарқли жиҳати бор. Ипда бош кийимлар, либослар, шарфлар тўқиганларни кўп кўрганмиз.

Қаҳрамонимиз эркаклар ва аёллар оёқ кийимларини тўқишни йўлга қўйди. Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Гулмира Машрабованинг ишларига қизиққанлар жуда ҳам кўп.

Улашиш