Шавкат Мирзиёев «Навбаҳор» мухлисларига 22 минг футболка совға қилди

146

Бугун, 16 апрель куни Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Президент Шавкат Мирзиёев «Навбаҳор» жамоасининг фидоий, ашаддий футбол мухлисларига футболга бўлган меҳри сабабли совға сифатида 22 минг дона футболкалар тақдим этилди.

20 апрель куни соат 18:00 да Наманган шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда суперлига 7-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Бунёдкор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга ташриф буюрган ҳар бир жонкуяр футбол мухлисларга мазкур футболкалар бепул тарқатилади.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилган. Шу кунгача «Навбаҳор» директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Бобоев тайинланди.

Улашиш