Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

28

фото:Ҳотам Мамадалиев

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.
7.jpg
8.jpg
Пойгаларда барча рақибларини ортда қолдирган Амир Ҳамдамов, Богдан Устинов, Лочин Эркабоев, Тоиржон Қосимов, Ислом Исмоилов, Аҳмаджон Эгамбердиев, Шерали Абдуллаев, Вячеслав Шипков ўз ёш тоифасида ғолиб бўлди.
9.jpg
11.jpg
Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри спортчилари иккинчи, андижонлик картингчилар учинчи ўринни қўлга киритди.
 Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш