«Юракларни нурлатган калом» (видео)

780

«Namangan today» сайти ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли хужжатли фильм «Юракларни нурлатган калом» деб номланади.

Маънавиятимиз асосларидан ҳисобланган Қурони каримни ўқиб-ўрганиш ва тарғиб қилиш, Ислом дини ғояларини тўғри англаш ва фаолият  қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни  таъсирчан ва ёрқин лавҳаларда намойиш этувчи фильмда  Давлатимиз раҳбарининг ташаббус ва тавсиялари асосида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган «Қорилар мусобақаси»нинг ҳудудий босқичлари жараёнидан мисоллар келтирилган.

Улуғ аждодларимизнинг маънавий мерослари, муқаддас зиёратгоҳларнинг обод қиёфаси, Қуръони карим оятларининг соҳир қироатли ижроси томошабин қалбида эзгу ҳиссиётлар уйғотади ва буюк бунёдкорликларга даъват этади.

Ижтимоий тармоқларда  ўзига хос ўрин тутаётган «Namangan today» сайти орқали ушбу хужжатли фильмни албатта эътибор билан  томоша қилинг. Фароғатингиз бардавом бўлсин!

Видео: Tas-IX

Видео: YouTube

Улашиш