Янгиқўрғон туманида сув спорт иншооти фойдаланишга топширилди

66

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг сув спорти иншооти фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати 3 миллиард 200 миллион сўм бўлган ушбу иншоот 25х11 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, ювиниш, кийиниш, дам олиш хоналарини ўз ичига олган. Иншоотда сув бир меъёрда иситилиши билан бирга, юқори технологиялар асосида доимий равишда тозалаб турилади.
5.jpg

6.jpg
12.jpg
9.jpg
Сув спорти иншоотининг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.
Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш