Янгиқўрғон туманида “Бўстон” спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

20

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Лойиҳа қиймати 1 миллиард 700 миллион сўм бўлган мазкур мажмуадан мини стадион, шунингдек, спортнинг волейбол, баскетбол, гандбол сингари кўплаб турлари бўйича шуғулланишга мўлжалланган ёпиқ спорт иншооти жой олган. Мажмуада ўрнатилган ринг майдони халқаро андозаларга мос жиҳозланган. Бу ерда ёшлар бокс бўйича маҳорат сирларини ўрганиши билан бирга, мамлакат миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд. Муассасада кунига 300 нафар ўғил-қиз машғулот олиб бориши учун барча шароит яратилган.

3.jpg– Яқиндагина, 22-25 март кунлари кураш бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медалга сазовор бўлдим, – дейди Осиё ва жаҳон чемпиони Мухлиса Абдумаликова. – Ҳиндистондан бугун қайтдим ва мана шундай катта тантанага етиб келганимдан жуда хурсандман. Бизнинг спортдаги ютуқларимизда яратиб берилаётган мана шундай шароитлар, қурилаётган спорт иншоотларининг аҳамияти катта.
Тадбирда чемпион қиз, унинг мураббийи ҳамда мазкур спорт мактаби раҳбарига вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.
Акамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш