“Навбаҳор” жамоаси 26-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди (видео)

68
фото:championat.asia

Наманганнинг “Навбаҳор — Лочинлари”  футбол клуби раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби, футболчилари ва ОАВ ходимлари Наманган шаҳридаги вилоят 26-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюришди.

Мазкур Меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларига  “Навбаҳор” клуби томонидан тўплар, спорт формалари, кепкалар, турли эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, “Навбаҳор” жамоа футболчилари тарбияланувчиларга “мастер-класс” намойиш этиш билан бирга ўзига хос футбол шоу учрашуви ўтказишди.

Қисқаси, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бугун анча хурсанд бўлишди ва 26 март санаси улар учун унутилмас кун бўлиб қолди, деб хабар беради клуб сайти.

Улашиш