Қоидалар доимо керак

39

Кунлар тобора исиб бормоқда, аммо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимо амал қилиш лозимлигини асло унутмаслигимиз шарт. Шундан келиб чиқиб, фуқаролардан қуйидагиларни доимо ёдда тутишни сўраймиз:

— газ плитасини ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчирманг;

— газ плитасига темир зонтлар ўрнатиш ва бунда мўриконларини юқорига щаракатланган щолда ўрнатиб, ташқарига чиққан қисмини камида 1 метр баландликка кўтариш зарур;

— мўриконлар орасида тирқишлар бўлмаслиги ва улар жипс щолда жойлаштирилиши лозим;

— пропан газ баллонларни яшаш хонадонлари ва кўп қаватли уйлар ичига олиб кириб фойдаланиш фалокатга олиб келади;

— пропан газ баллонларидан чиққан суюқликни идишларда хонадонларда сақлаш ва ундан уйни иситишда фойдаланиш оғир оқибатларни келтириб чиқаради.

Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг ичига сув иситиш қозони (АГВ) ва сув иситиш колонкаларини ўзбошимчалик билан ўрнатиш қатъиян тақиқланади.

Алишер МАМАДАЛИЕВ   Наманган шаҳар ЁХБ инспектори.

 

 

Улашиш