Наманганлик биатлончилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

25

Наманганда ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари якунланди.

Республика техник ва амалий спорт турлари маркази матбуот хизматидан хабар қилинишича, мусобақанинг ўғил болалар ўртасида шахсий пойга баҳсларида биринчи ўринни самарқандлик Шаҳзод Маҳмудов эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Фарғона вилояти спортчиси Музаффар Мамасолиевга насиб этди. Учинчи ўринни пойтахт вилояти вакили Бекзод Беков банд этди.

Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Мадина Сагатова (Самарқанд) биринчи, Адолат Жўраева (Наманган) иккинчи, Тамила Қўчқорова (Наманган) учинчи бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти вакиллари биринчи, Тошкент вилояти спортчилари иккинчи, Самарқанд вилояти биатлончилари учинчи ўринни эгаллади.

Шу йилнинг майо ойида ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Улашиш