Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда иккинчи жангини ўтказади

40

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers”нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги илк жангларини Нью-Йоркда ўтказган эди.

Унда Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Веласкесни, Муроджон Аҳмадалиев яна бир аргентиналик боксчи Давид Пазгани мудаттан олдин енган эди.
Шаҳрам ва Муроджоннинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди. «The Real Deal Boxing» va «Мир бокса» компаниялари томонидан ташкиллаштириладиган бокс кечаси “Kings Theater” аренасида 21 апрель куни бўлиб ўтади.Тез орада боксчиларимизга ким рақиб бўлиши аниқланади, деб ёзади  ЎзА.

 

Улашиш