Янгиқўрғонда вилоят туманлари орасида биринчилардан бўлиб илк хусусий болалар боғчаси иш бошлади

132
Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманнинг «Қўриқ» маҳалласида жойлашган мактабгача таълим муассасасига «Билимдон болажон» деб ном берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

— 6 сотихли коттежни 170 миллион сўмга сотиб олдик. Хоналарни мослаштириш ва жиҳозлашга яна 70 миллион сўм сарфланди. Боғчамиз 40 ўринли бўлиб, ҳозирнинг ўзида 20 нафар ўғил-қизни қабул қилдик. Келгусида бу ерда рус, инглиз ва корейс тилларини ўргатиш, гимнастика тўгарагини очишни режалаштирганмиз, — дейди муассаса раҳбари Севара Сайдазимова.

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туманда бугунги кунда 42 та давлат мактабгача таълим муассасаси бўлиб, жорий йилнинг ўзида бу сафга 12 та хусусий болалар бочаси қўшилиши кўзда тутилган.

Масканнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров иштирок этди.

Улашиш