Наманган шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида “Миллий қадрият, анъана ва ёшлар” мавзуида Наврўз байрами тадбири ўтказилди.
Миллий-маданий меросимиз мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш, уларни Ватанга муҳаббат ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар, маҳалла фаоллари, фахрийлар иштирок этди.







Сумалак, ҳалим, кўк сомса, чучвара, юпқа каби баҳорий таомлар билан безатилган дастурхон атрофида ўқувчилар қадимий удумларимизга оид билимларини намойиш этди, лапар ва ўланлар ижро этди. Миллий ўйинлар ва варраклар сайлида ўз маҳоратини намойиш этди.
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА