Фарғона вилоят рус драма театри Наманган шаҳрига гастроль сафарини уюштирди.
6.jpg

13.jpg
4.jpg
11.jpg
Наманган вилоят мусиқали драма театрида мухлислар эътиборига фарғоналик ижодий жамоанинг Александр Сергеевич Пушкин асари асосида тайёрланган “Евгений Онегин” номли адабий-шеърий композиция ҳавола этилди. Маҳоратли актёрлар томонидан маромига етказиб ижро этилган асар барчада катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Фарғона театри қошида ташкил этилган болалар студиясининг “Қўғирчоқ” спектаклини наманганлик ёшлар мароқ билан томоша қилди.
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш