Косонсой тумани Гўрмирон маҳалласида яшовчи ногирон Юлдузой Дониёровани бугун мамлакатимизда кўпчилик яхши танийди. У   2017 йилда муҳтарам Президентимизнинг ғамхўрлиги туфайли намунавий уйга эга бўлган эди. Касаначи сифатида уй меҳнати билан шуғулланиши учун унга тикув машинаси берилган.  Юлдузой учун ўтган йил қўшалоқ қувонч келтирди.  Наманган муҳандислик қурилиш институти талабаси бўлди. Бугун эса ушбу хонадонда яна катта шодиёна ва тантана. Президентимиз байрам муносабати билан Юлдузой Дониёровага байрам табриги юбордилар. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров  ана шу табрикни эгасига  етказди.

Раҳимжон ИРИСОВ.

 

 

 

Улашиш