Наманганда “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остида дўстлик фестивали бўлиб ўтди.

Вилоятдаги миллий маданият марказлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бадиий жамоалар иштирок этган тадбирда юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган алоҳида таъкидланди.

Фестиваль доирасида болалар ижодиётига оид кўргазма ташкил этилди. Миллий маданият марказлари қошида фаолият юритаётган бадиий ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар барчага хушкайфият бағишлади.

4 (1).jpg
11.jpg
18.jpg
19.jpg
 Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
Улашиш