Поп тумани водий дарвозасидир. Пойтахтдан йўли тушган шахс аввало шу туманга қадам қўяди. Тоғ бағрига жойлашган Чоркесар  қишлоғи эса ўзининг сўлим табиати билан кишини мафтун этади. Бу ердаги тоза об-ҳаво ҳар бир инсонга куч-қувват бахш этади. Демакки, шифобахш иқлим ғарбдаги «мана ман» деган соғломлаштириш комплекслари билан бахслаша олади. Негаки, йилнинг ҳар бир кунида бу ерда тоза, мусаффо ҳавони кўкрагингиз тўлиб, симиришингиз мумкин.  Гўзал табиат қўйнидаги қишлоқда экотуризмни ривожлантириш пайти келди. Бу бугунги кунда экологик  жиҳатдан соф иқлим бехисоб бўлган Ўзбекистонга, унинг тоғли туманлари, жумаладан Чоркесарга   туристлар қизиқиш ва интилишини ошириш керак. Вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров айнан ана шу мақсад йўлида қишлоқда бўлди ва ўз режалари билан ўртоқлашди.

Улашиш